Home

Advertisement

abuabdulloh
abu_abdulloh
.................
  Viewing 0 - 11  

ЧИҚИНДИ ЎЙЛАР...

  Оқибат...
  Кийим шўрлик бир пайтлар одамларни иссиқ-совуқдан ҳимоя қилишга, уларнинг авратларини беркитишга хизмат қиларди.
  ...бугунга келиб уни турли кўйларга солишди, не кунларни кўрмади бечора...
  Яна унинг шундай қора кунларида унга МАДАНИЯТ деб ном беришди...
* * *
  Ҳар куни оммавий ахборот воситаларида баландпарвоз гапларни айтиб ҳайқиришди: маданият, маданий кўриниш...
  Бир обрўли газета саҳифасида сурат бериб тагига тиркаб қўйишибди: АЁЛ ТАБАССУМ ҚИЛСА, ОЛАМ ҲАМ ЖИЛМАЯДИ!
  Суратда ҳақиқатда чиройли табассумдаги ЎЗБЕК ҚИЗИ, маданий кийинган...
  ... Қўлингиздан келса, дунё юзига иккита кўз бериб кўринг! Йиғлармикан ё кулармикан у?!
  Маданият, маданий кўриниш... Бизнинг маданиятимиз шу бўлса, кийиниш борасида ЮКСАК  МАДАНИЯТга эришганимизда қай ҳолатда бўламиз?! Тасаввур қилмай қўяқолинг!
* * *
  Эркинлик, тенг ҳуқуқлилик, Америкача демократия...
  Булар тилга олинганда аёл ва эркак ҳуқуқлари назарда тутилади, кўп ҳолларда.
 
Улар Шарқни эр ва аёл тенглигида адолатсизликка йўл қўйилади, деб айблашади. Демократия Океан ортига, Европага нима берди?!
  Тенг ҳуқуқли эр
ўз ҳуқуқини тушуниб қолиб, турмушга чиққиси келди... Аёллари бир-бирлари билан турмуш қура бошлашди...
  Демократия ва Разолат!

  Тенг ҳуқуқлилик ва миллатнинг жаҳолат гирдобига юзтубан қулаши!
  Ваҳоланки ШАРҚ АЁЛЛАРГА АЁЛ ДЕБ ҚАРАШАРДИ, УЛАРГА АЁЛЛИК ҲУҚУҚИНИ БЕРГАНДИ.

  ... тенгликчилар барибир ўз ғояларида собит қолишганига қойил қоласан киши. Бир нарсага қаттиқ киришиш, эътиқод бўлса шунчалик бўлар...
  "Америка ҳар доимгидай демократик, Европада демократия, Африка давлатлари ҳадемай етиб келишади. Шундай экан нега Осиё тенг ҳуқуқлиликдан бебаҳра қолиши керак? Биз тенглик тарафдоримиз..."
  Биз кимнинг тегирмонига сув ҳайдаяпмиз?!
  Улар тиқиштираётган "тенглик"  ўзларини хароб қилди-ку! Улар тенгликни қаердан қидиришади, биласизми?
  "... биз шу кўйларга тушдик, бошқалар нега четда қолишлари керак? Биз тенглик тарафдоримиз..."
Ваҳоланки ШАРҚ АЁЛЛАРГА АЁЛ ДЕБ ҚАРАШАРДИ...
Аммо биз бугун "ҳомий"ларимиз афсус чекаётган нарсалар ортидан югурмаяпмизми?! Биз қайси йўлдамиз?!                                                                             
* * *
  Дунёда моддият учун талашиб не-не Қайсарлар ўтди. Улар эришган нарса нима? Икки энлик матога ўраб, бошига кесакдан ёстиқ (парёстиқ эмас!) қўйишди...
  Заминда маънавият ва руҳиятни бойитиш учун не-не зотлар курашмадилар?! Улардан илм, маърифат, камолот қолди.
  Кимдан сўнг мазлум қолди-ю, ким
дан сўнг комиллик бўй кўрсатди?! Қай бири қайсинисидан хайрлироқ эди?
  Ғафлат босган кўзлар атрофга ибрат назари билан боқмайдиларми?! 
 

Current Mood: чарчадим чарчадим

Кўргиликми ё кўргулик?!

   Реклама бўлимида иш бошладим.  Кўп бўлмади. Аммо атрофдагиларнинг ёрдами билан секин ўрганиб боряпман. Ўтган куни тавсия қилишдики, "Тошкент" телеканалини кўриш ва ундаги "Телекурьер маркет"ни кузатиб бориш керак. Хуллас кеча ноилож ўзбек каналларига ола бошладим антеннани алмаштириб ўзбек каналига олдим. Шундай қилиб кўрсатувлар дастури билан танишасизми? Марҳамат: антеннани алиштиришим билан "Ўзбекистон" телеканалига тушдим. Кино беришаётган экан. Аввалига қизиқиб қарадим. Чет эл киноси, дубляжга гап йўқ аммо... палакат чет элникилигига борди. Нимагадир телевизоримнинг экранида ярим ялонғочлар пайдо бўла бошлади. ЎЗБЕКлигимизни мана қаерга олиб кетишяпти!!! Ээ, мана ЎЗБЕКлигим маниям ёдимга тушиб кетди, шарт бошқа каналга олдим, мана санга! "Ёшлар" телеканали: кино бошланаётганлигини билдирувчи ролик ва анонс кетди. Сабр қилиб кута бошладим. Кино бошланди... Чет эл киноси...
   Берилаётган кинонинг номини қаранг "MY MUM'S NEW BOYFRIEND"!!! Буниси энди ортиқча!
   Сиз ҳам озгина сабр қилишингизга тўғри келади. Сабаби
энди қизиғи  бошланади. Дубляж соҳамиз бизда яхши ривожланган, фақат уларга таржима қилиб берсанг бас.
   Кинонинг номини таржима қилишибди... "МАХФИЙ ТОПШИРИҚ"!!!
   Алдаганга бола яхши. Лекин кино берилаётган пайт болалар соати бошланган эди. Ва яна лекини борки, бугуннинг болалари кечки киноларни қолдирмасдан ойижониси ва адажониси тиззасида ўтириб томоша қилмайди деб ким кафолат беради?!
   Пультни олидиму шарт шарт телевизорни ўчириб ташладим. Реклама маркет эйй, телекурьер маркетни бошқа бирор кун кўрарман...


Current Location: Наврўз радиоси
Current Mood: мана мана

ХИРГОИЙ

 

Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,

қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз,

сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,

ўриндан озгина турсак майлиму?

 

Ўтганлар бари бек, қолган жавдирар,

гардинда кўринмас ғуллар шалдирар,

меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,

ўз беким ерида юрсак майлиму?

 

Насимлар гулламиш озод тоғларда,

озодлик муждаси сўлу соғларда,

боболар қийналиб тиккан боғларда

ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

 

Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,

тафаккур сасиган,

руҳлари сўлган,

уруғлар айниган тап-тақир чўлда

ўз беким давлатин қурсак майлиму?

 

Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат,

ҳануз давом этар маккор тижорат,

билмадим, қаердан ушбу жаҳолат,

нега сиз бўлмайсиз сира хижолат?

 

Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!


Шавкат Рахмон

Current Mood: ўйлаяпман ўйлаяпман
Current Music: Радиодан "На моря" деган ашула кетяпти

Болангизнинг онаси (отаси) ким?!

 Ёз кунларининг одатдаги иссиқ ва дим ҳавоси. Бунинг устига айни туш пайти тиқилинч автобусда дарсдан қайтсанг. Автобус дарслари тугаб уйларига шошилаётган талабалар билан тўлган. Мен ҳам улар қатори амаллаб туртиниб-суртиниб чиқиб олганман. Дарс чарчатганми, бўш ўриндиққа ўтиришим билан уйқу элита бошлади. Йўқ, ухламаслик керак, ахир одамлар орасида у ёқдан бу ёққа оғиб ухлаб бўлмайди-ку. Шу пайт орқа ўриндиқдан эшитилаётган ёш боланинг овози эътиборни тортди. Ухлаб қолмаслик учун нима биландир чалғиш керак.

-         Ойи, кўчадаям телевизор бўладими?

-         Йўқ, ўғлим.

-         Ҳув ана, катта телевизор бор-ку. Унда нимани кўрсатади, ойи?

-         Ҳа, уми. У рекламаларни кўрсатади, ўғлим.

  Жим қолишди.Болалик барибир беғубор-да. Унда алдаш, макр, хиёнат бўлмайди. Инсон ҳаётидаги энг...

-         Ойи, армияда қийнашадими?

  Кўча чеккасида катта афишадаги харбийнинг суратига кўзи тушган “аскар” онасини яна саволга тута бошлади.

-         Йўқ, ўғлим. Ким сенга бундай қилади, деди?

-         Киноларда кўрсатишади-ку. Вой! Ойи, манави нима? Бунча катта!

-         Меҳмонхона. Қара ёнида боғлари ҳам бор. Чиройли-а?

-         Ойи, бунақа нарсалар Бухорода йўғ-а?

-         Йўқ.

-         Унда сиз нимага Бухорони яхши кўрасиз...?

-         Мен у ерда туғилганман-да.

-         Унда менам Тошкентни яхши кўраман. Мен Тошкентда туғилганман-ку... (!)

  Дарҳақиқат, инсон ҳаётидаги энг қувончли, ташвишсиз дамлар бу. Олти ёшлар атрофидаги бу болакайнинг бир оғизгина “МЕН ТУҒИЛГАН ЖОЙИМНИ ЯХШИ КЎРАМАН” деган беғубор ва самимий сўзлари мен ёзажак ВАТАН борасидаги барча балоғатли гаплардан устун турарди. Шу боис ВАТАНГА МУҲАББАТ борасида ортиқ тўхталмай, шу юрт фарзандларини камол топтираётган, биз билган ОНАга миннатдорчилик билдиргим келди.   Бежиз айтмайдиларки, “қуш уясида кўрганини қилади”...

...қиш кунларининг совуқ бир куни. Ичкаридаги ҳарорат ва ташқаридаги қаҳратон совуқнинг муросасизлигидан автобус ойналарига муз нақшлари чизилган. Автобус ойналаридан ташқари зўрға кўринади. Аммо ёш бола синчков бўлмайдими “кўҳ-кўҳ”лаб музни эритиб, ўзига “дераза” очиб олган. Атрофни томоша қилади. Ҳамма ёқ оппоқ қор. Кўчаларда қатор экилган чинор ва кўм-кўк арчалар ҳудди совуқдан дийдираётгандек оппоқ “пўстин”га ўранган. Ўртада ойнаванд қилиб қурилган катта, ҳашаматли бино...

-         Дада, бу қанақа жой?

  Бурилиб қарадим. Чамаси 2 ёки 3 синфларда ўқийдиган болакай. У ишдан чарчабдир эҳтимол, қўлида ўзининг мактаб сумкасини ушлаб ухлаб келаётган дадасини туртди. Автобусда одам кам эди. Унинг бу саволига қизиқсиниб қулоқ солаётганлар бир-икки киши бўлгандир, эҳтимол.

  Савол қандай кутилмаганда ва қизиқувчанлик билан берилган бўлса, жавоб ҳам шунчалик тез ва беэътиборлик билан бўлди.

-         Бу ер  ўғрилар ишлайдиган жой, ўғлим...

Автобус бир силкиниб тушди.

“Ахир бу бола-ку!”

Орқароқда ўтирган аёл чидолмади.

 “Бу нима деганингиз, ёш болага ҳам шунақа дейдими!”

ОТА ўз билганидан қолмасди. У ўзининг гапини исботлаш учун аёл билан баҳслашиб кетди.  

 “Ўғлим, даданг билмасдан хато айтиб юбордилар, эътибор берма”,  деб қутулди аёл...

Дарҳақиқат қуш уясида кўрганини қилади...

Қуш қиладиганини қилди. Энди унинг учун сўрайдиганимиз фақат инсоф ва диёнат, болакай учун эса ВАТАН СЕВГИСИни тарбия берадиган ОНА эди.

Биз шунчаки болангизнинг ота-онаси ким эканлигига, унинг тарбиячилари кимлигига тепадан туриб бир назар солинг. Зеро эртанги кунингиз учун ўзингизга қандай замин тайёрлаяпсиз, шунга эътибор қаратинг, дедик. Бори шу.   


 


Current Mood: thoughtful thoughtful

ҚАЛАМ ҲАҚИ

Очқатдингу, вале бўғиб ўлдирмадинг,

Биргинамни икки қилиб бўлдирмадинг,

Одамдайин яшамоқчи эдим, ахир

Қалам ҳақи, чўнтагимни тўлдирмадинг!

 

Одамзотга илм берган қалам экан,

Аммо бизда чўпонга ҳам гилам экан,

Бизнесменлар Жиплар минса, алам экан -

Қалам ҳақи, чўнтагимни тўлдирмадинг!

 

Бир оғайним пуллар тўплар олти Мерс деб,

Баъзан менга кулиб қўяр, ол, ма, қарз, деб.

Уйга борсам, қизим йиғлар Сникерс, деб

Қалам ҳақи, чўнтагимни тўлдирмадинг!

 

Бу кетишда бодрингларни тузлайман-ов,

Ёшлигимни эслаб, йиғлаб бўзлайман-ов,

Музлатгични очгим келмас, музлайман-ов,

Қалам ҳақи, чўнтагимни тўлдирмадинг!

 

Гўдакларни ухлатса ҳам асарларим,

Кўнгилларни тиғлатса ҳам асарларим,

Толстойни йиғлатса ҳам асарларим

Қалам ҳақи, чўнтагимни тўлдирмадинг!

 

Боламларим ушоқ топса, ялаб ерлар,

Шоколадни уруш қилиб, талаб ерлар,

Тушларига кириб чиқар гамбургерлар,

Қалам ҳақи, чўнтагимни тўлдирмадинг!

 

Сени десам, юрагимда ошмоқда ғам,

Сен деб яшаб, бошим жонвор тобора хам!

Ололмадим ҳатто янги галстук ҳам

Қалам ҳақи, чўнтагимни тўлдирмадинг!

 

Онагинам боламга шар шиширяпти,

Даданг бой, деб мақтовини оширяпти,

Хотин энди газет шўрва пиширяпти

Қалам ҳақи, чўнтагимни тўлдирмадинг!

 

Қалам ҳақи, чўнтагимни тўлдирмадинг,

Бир марта ҳам одамдайин кулдирмадинг,

Сенга қойил қолмаман-да, номига ҳам

Ҳатто битта валасипед олдирмадинг!


Ўзимиззи шоирлардан

Current Mood: cheerful cheerful

Авлиё Валентин “муҳаббат қурбони”ми?

 

 

 

 


Яхшилик ва тақво йўлида

ҳамкорлик қилинг,

гуноҳ ва ҳаддан ошиш

йўлида ҳамкорлик қилманг!

Аллоҳдан қўрқинг!

(Моида сураси, 2-оят)

 

Қайси бир китобда ўқиганим, тахминан шундай эди: “Одамзод ўзи шунақа. У ёшлигидан қизиқувчан бўлиб ўсиб-улғаяди. Эшитган ва кўрган ҳар бир нарсасига қизиқиш билан қарайди, уларни ўзида синаб кўриш иштиёқи кучаяди. У фитратан шундай яратилгандир. У дунёга ТОМОШАБИН бўлиб келади...

Аммо бу қизиқувчанлик ва томошабинликнинг ҳам ўз чегараси бўлиши керак эмасми?!

Бизнинг Шарқ халқларининг аввало имон-эътиқоди, миллий қадрият, миллий ғурур ва қарашларини “чегара” деб қарайдиган бўлсак, бугун неча йиллик маданият, маънавият ўчоқларидан саналган БУЮК ШАРҚнинг “маънавий чегара”сига дахл қилдилар. Унга томошабин халқ эса ўз келажак кунларининг ўринбосарлари бўлмиш ёшларни “қўлларидан чиқара бошладилар”.

Ёзувчи айтаётган “томошабин” бугунимизга олиб кирилаётган ҳар хил бидъат-хурофотлар учун қанчалик алоқадор?

Охирги йилларда катта бир урф кўринишига кириб қолган “Авлиё Валентин куни” номи билан машҳур куннинг келиб чиқиши ва тарихини айтиб ўтиш билан бир қаторда унинг ўзбек миллати, ўзбек халқи учун қандай оқибатларни келтириб чиқариши ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Авлиё Валентин ким ўзи? Унинг бу кунга қандай алоқаси бор? Уни биз нима учун нишонлаймиз?

Валентин исмли шахс насроний (христиан)лар томонидан “муҳаббат қурбони” дея таърифланади.   У милоднинг 273 йилда насроний рохиблар томонидан қатл қилинган. Валентин Рим императори Клавдий замонида яшаган. Император урушларга навқирон йигитларни жалб қилиш  ва  уларнинг бу муҳорабалар пайтида чалғимасликлари учун уйланишларини таъқиқлаган. Бу қонунни биринчи бўлиб Валентин бузади ва бунинг оқибатида қатл қилинади. Баъзи маълумотларда унинг уйлангани ҳамда ёш йигит ва қизларни ҳам бир-бирларига “етказиб” қўйиш каби “беминнат” ишларни амалга оширганлиги айтилади. Унинг қатл куни ҳозирда “Валентин куни” номи билан “хизмат” қиляпти.  Насроний черкови пешволари бу анъана ёшларнинг маънавий ахлоқига салбий таъсир қилади, деб унга қарши чиққан. Хусусан, Италияда бу “байрам” манъ қилиб қўйилган, чунки ўша пайтлар у Италияда жуда кенг нишонланган. Авлиё Валентин Италияда 18-19 асрларга келиб қайта тикланган. Император Клавдий ўша пайтда славян халқларига қарши уруш олиб бораётганлигини ҳисобга олиб славян халқлар, яъни христианликнинг проваслав мазҳаби кишилари ҳеч қандай Валентинни тан олишмайди ва унинг ишларини байрам қилиб нишонламайдилар.


МАНТИҚ ҚАНИ?!

Биз яшаётган ҳар кунимиздан мантиқ қидирамиз, ундан келадиган фойда-зарарларни сарҳисоб қиламиз. Қилаётган ҳар ишимиз кимнингдир фойдаси бўлса, кўнгил ёришади. Ҳархолда ким учундир фойдаси бор экан-ку, деган туйғу бўлади. Шу боисдан юқорида келтирганимиз, “янгича байрам”нинг БИЗНИНГ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАРга қанчалик тегишли жойи бор-йўқлиги ва унинг ортидан келувчи оқибатларга мантиқ жиҳатдан ёндашишни лозим топдик.

·         Маълумки, мазкур кун Мирзо Бобурнинг таваллуд кунидир. Бугунги ҳолатимизга қайсидир маънода (!) алоқадор бўлган шоирнинг туғилган куни ўрнига қандайдир Валентиннинг қатл кунини нишонлаш қайси мантиққа тўғри келади?!

·         Ҳатто христиан динига мансуб кишилар туғилган кунни нишонлашса-да марҳумнинг вафот этган кунни хотирлаш билан ўтказадилар. Бизникилар эса унинг ўлган кунини нишонламоқдалар!

·         Валентин номли шахс насроний рохиби бўлган. Унинг уйланиши ўз динлари талабларига кўра мумкин бўлмаган. У ўз эътиқодидан кечиб ёки унга қарши бориб турмуш қурган. Бизга ЭЪТИҚОДДА СУСТЛИКни, ДИНГА ХИЁНАТни мерос қолдирган “БУЮКнинг куни”ни нишонлашимиз қайси мантиққа тўғри келади?!

·          У ўз императори фармонларига зид ўлароқ унинг хоҳишларига қарши турди. У ўзи уйланиши баробарида бошқаларни ҳам “уйлантириб қўйди”. Бизга ВАТАНГА САДОҚАТ ўрнига унинг қонунларини бузиб машҳурлик орттирилишини ўргатиб қолдирган шахсни шунчалик улуғлашимиз шартми?!

·         Хиристиан динига эътиқод қилувчилрнинг ўзлари бу кунни нишонлашнинг оқибатлари ҳақида қайғуриб турганида ва ҳатто баъзилари бу кунни умуман байрам сифатида қабул қилмаётган бир пайтда биз мусулмон халқига нима бўлдики, ўз эътиқодларимиз илдизига ўзимиз болта ура бошладик.

·         Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расули акрам(с.а.в)нинг шундай деганлари ривоят қилинади:”Кимки бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас, у рад қилинади”. Яъни унинг ўзига қараб улоқтирилади. Мазкур байрам бизнинг Исломда бўлмаган бир ҳолатда унинг мусулмонлар томонидан зўр бир иштиёқ билан нишонланаётгани байрам соҳиблари ўзларининг мақсадларига қай даражададир эришганлигидан далолат беради.

·         “Биз меҳрга ташна қалблармиз”, “Худованд ҳаммани яхши кўради, биз ҳам сизни севамиз!”, “Бир-биримизни чин дилдан севсак, Худо ҳам бизни севади” каби “севикли” шиорлар остида биз ёшларнинг маънавий ҳаёт тарзимизни издан чиқараётган “севги тарафдорлари”нинг асл мақсадлари нима?!

 

 

    Бу каби унинг миллатимиз шаъни ва ори учун салбий ҳолатларни келтириб чиқарувчи минглаб мантиқсиз кўринишларини санаб ўтиш мумкин. Биз бугун айтмоқчи бўлган нарса шуки, биз кичик бир журналист сифатида огоҳлантираётган нарсамиз (агар еткиза олган бўлсак!)ни сиз катта опа, катта ака бўлиб кейингиларга етказинг. Унинг бизнинг миллат ёшлари, келажагига ёпишиб қолаётган иллат қаршисида сиз ҳам туриб беринг, унга қодир бўлинг! “Чала” журналистнинг шунчаки айтган гапларини “бир чақа” ҳисоблайдиган КАТТАЛАРИМИЗ (бу ерда журналистлар назарда тутилаяпти)дан илтимосимиз шуки, ҳеч бўлмаганда сизга бораётган СМСни ким учун хизмат қилаётганини билиб олинг, шунга қараб ҳаракат қилинг. Сиз ёзаётган хоҳлаган мақола кимларнинг тегирмонига сув қўмоқда, буни ҳисбга олиб қўйинг. Чунки, хали шундай кунлар келадики, унда биздан ҳар бир иш учун жавоб сўрашади. Шундай қилайликки, биз улар олдида бошимизни даст кўтариб, “биз шундай миллат вакиллари эдик, сиз ҳам уни шу ҳолида сақланг ва кейингиларга етказинг!”, дея олайлик!     

 

 

 

 

 

 



Current Mood: full full

Талабалик “олтин давр”ми?

 

    “Қозончининг орзуси қайиқдан қулоқ чиқариш”, дейишади. Қизиқ гап, лекин орзуга айб йўқ.

 

    Ҳар бир абитуриентнинг талаба бўлиш орзуси ҳам қайсидир маънода қозончининг аҳволини эслатади. Аммо бунда орзуларнинг рўёбини ҳам баъзида учратиш мумкин.

    Абитуриентлик бахтидан талабалик бахтига (ҳар иккала “бахт” сўзидан ўқувчи ўзи хоҳлаганини қўштирноқ ичига олсин) томон йўл бор-йўғи бир неча соатлар ичида ҳал бўлади.

    Билиб-билмай “талаба” номини олганлар учун абитуриентлик ҳам бир дард бўлган бўлса, айтиб ўтиш мумкинки, талабалик ҳам уларнинг ечими эмас. Яъни бу муаммолар ҳал бўлди, дегани ҳам эмас. Асосий кўриниш энди бошланади. Ким учундир “олтин давр”нинг остонаси ва яна ким учундир оддий бир металлнинг.

    Сизни “талаба” деб атай бошлаганидан хурсанд бўла бошлайсиз. Бу ҳар ҳолда “студент”дан яхшироқ. Аммо “талаба”дан сўнг шундай атамалар чиқадики, уларга ўзбек тилида мос келадиган сўз топиш мушкул бўлиб қолади.

    “Паток”, “Группа”, “Лекция”, “Семестр”, “Семинар”, “Сессия”, “Зачётка” каби терминлар дастлаб қизиқ туюлган бўлса, вақт ўтиб ғашни келтира бошлайди. Албатта “Стипендия” бундан мустасно.

    “Лекция” деганлари нақ “демедрол”нинг ўзи бу ерда дори рекламаси йўқ. Яъни “лекция”нинг ўзини қуйидаги турларга бўлиш мумкин: “Уйқу келтирадиган лекция” (бунда “лектор”нинг оғзини очиб гап бошлаши сизга эснашга ўхшаб кўринади, ундай ҳолларда ҳаёлингизга ёстиқдан бошқа ҳеч нарса келмайди). “Ухлаб бўлмайдиган лекция” (бу тоифа лекциялардаги лекторлар талабаларга шу қадар кўп информация беришга ҳаракат қиладиларки, кўз қоқишга улгурмайсиз ёки шунча маълумотлардан бебаҳра қолишни истамайсиз). “Ухлашга қўймайдиган лекция” (энг ёмони шу. Уйқу элитади, аммо лекторнинг тўртта кўзи ҳам сизда. Ҳар замонда кўз пардаларини ҳўллаб олиш учун қоққан кипригингиз кимнингдир нафратига учраб қолишингиз хавфини туғдиришини билиб кўз қоқмай “эшитаётгандек бўласиз”).

    Лекин барибир қайтар дунё дейишган. “Лекциядаги уйқу” “сессияда қайғу” бўлиб қайтишини ҳам ҳисобга олиб қўйинг. Қайсидир “пара”ни “ухлатса” бу талабанинг фазилати, аммо ундан “НБ” деган асоратнинг қолиши фожеадир. Чунки...

    Буёғи энди оддий арифметика, 15 марта “НБ” ёзинг, уларнинг орасига “+” белгисини қўйиб, “=”ни босинг соткалардаги калькуляторлар омон бўлсин. Қарабсизки, талабалик мўлжалдан аввалроқ тугаб қолибди. Буни ҳар ҳолда “экономика” дейишмайди.

    Бизнингча талабага берилган илм олиш имкониятидан унинг бутун имтиёзлари билан фойдаланиши ҳақиқий вақтдан ютиш дейилса керак. Унинг “олтин давр”лиги ҳам шунда эмасми?

    I “курс”дан “старт” олган тўрт йил (балки ундан кўпроқдир) муддатда нималарга эришиш ёки қанчасини йўқотиш мумкин?

    Бугунги кунимизни ҳар бир дақиқасини пуллаётган (эътиборни тортиш учун моддиятдан мисол келтирдик) замондош билан ёнма-ён яшаётганимизда йиллаб вақтимизни беҳуда сарфлаш қайси мантиққа тўғри келади?

    I курсдан кунлик машғулотларда қатнашиш билан ҳеч бўлмаганда 30 % билимга эга бўлиш 4 йиллик “бакалавр”дан кейин қай кўринишда бўлади, биласизми?

    Ҳар йилда бир тилни ўрганишчи?

    БИЗ талаба бўлиб, миллат юксалишига қанчалик ҳисса қўша оламиз?!

    “Қозончининг орзуси қайиқдан қулоқ чиқариш”, дейишади...

    Биз “қозончи” бўлиб, “қайиқдан қулоқ чиқаришни” орзу қилгандан кўра, ўз вазифамизни қойиллатмоғимиз керак эмасми?!

 


 



Current Location: Наврўз радиоси
Current Mood: ажойиб ажойиб

ҚАЙСАР БУЛБУЛ

 

Зоғлар орасида булбулни кўрдим,

беш-ўн қўтир зағча бошин чўқиган,

юраги ёрилиб ўлсин деб шўрлик,

булбул ҳақида кўп иғво тўқилган.

 

Эмишки,

хониши доим аразли,

йўқотиш керакмиш сохта булбулни,

саҳар чоғларида вайсаб ғаразли,

атай ухлатармиш неча қизгулни.

Бу ҳам етмагандай комил замонда

салтанат қасрига пешоб тўкармиш,

тағин ул миллатчи эмиш ашаддий,

қайда сайраса эл исён кўтармиш.

 

Иғволар ёзилур,

беш-ўн қўтир зоғ

янги арслоншоҳга тинмай хат ташир.

Шотирлар ишидан юрар кайфи чоғ

қора кўзойнакни таққан каттаси.

 

Арслоншоҳ алмашар, вазир алмашар,

борлиқни қайтадан қурмоқда авом.

Зоғлар қағиллашиб бирам яйрашар,

тағин иғвохатлар ёзилар равон.

 

Эмишки,

бу булбул айбин яширар,

ҳар наҳор ўн каклик гўштини ермиш,

палон йил писмадон ковакда бирдан

саккизта айиқни зўрлаган эмиш.

Тағин бир айби бор,

ўқирмиш намоз,

ислом байроғига қилармиш сажда,

ҳар қандай жазони берсангиз ҳам оз,

ҳаммани қон қилиб бўлди бу аждар.

 

Иғволар ёзилур, беш-ўн қўтир зоғ

янги арслоншоҳга тинмай хат ташир.

Шотирлар ишидан юрар кайфи чоғ

қора кўзойнакни таққан каттаси.

Ажаб ҳангомалар бўлар қайтадан,

зоғларнинг кўзида қайнар ажина.

Зоғлар орасида сайрар атайлаб,

бу булбул ўзиям жуда гажир-да.

Ҳой булбул,

Ўзингга бир оз раҳм қил,

бўлмасми дамингни чиқармай турсанг.

Ахир қайта қуриш...

бўлмасми бир йил

 

зоғлар орасида зоғ каби юрсанг...

Шавкат Рахмон

Current Mood: thoughtful thoughtful

«Виждон»ингиз қанча туради?

ёхуд

виждонингизни қийнаманг, шунда у ҳам сизни тинч қўяди!


Дунёни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди. Ўзи билганни тўғри деб ҳисоблайди. Кўп ҳолларда эса қарич ҳам ўз соҳиби манфаатини кўзлайди.

Кимнингдир манфаати ҲАҚИҚАТми?...

Ҳамма гап шунда!

Инсоният учун баъзи муҳим нарсалар борки, уларни ҳеч ким ўз ўлчовида сақлаб қололмайди. Ҳақиқат, инсонийлик, самимият, виждон…

Бунга бир нечталаб мисолларни қалаштириб ташлаш мумкин, аммо унинг амали бироз қийин саналади. Барчасини умумий олиб эса ОДАМИЙЛИК деймиз.

…қайси бир таътилдан қайтётувди. Кечроқ йўлга чиққан, эскироқ автобусга улгурди. Анча йўл юргач бир жойда тўхтадилар. Одамлар тушиб сув ва егулик ола бошладилар. У ҳам яқинроқ бир дўконга кирди.

 - Бор пулим шу эди, бера қолинг. Барибир сотиш учун эмас, ўзларинг учун олиб чиққан экансизлар-ку.

 - Йўқ, амаки, буни сотиш учун олиб чиққанмиз. Донаси 250 сўмдан. 200 сўмингизга иккита беролмайман.

 Чироқ ўчган, дўконнинг бир чеккасида милтиллаб ёнаётган шам ўрта ёшлардаги амаки ва унинг қўлидаги сувда пиширилган икки дона тухумни зўрға ёритиб турарди. Балки ростдан ҳам амакининг ёнида пули йўқдир. Бир мусофирнинг қорнини тўйдириш савоб бўлар.

 - Опа, мана 500 сўм. Амаки, олинг. Дуо қилиб қўясиз.

 - Раҳмат, ўғлим.

 Унга шунинг ўзи етарли эди. Дўкондан ўзига бир-икки ширинлик олиб ташқарига чиқди. Амаки кўчада уни кутиб турарди. Яна бояги нарса учун миннатдорчилик билдириб  ҳижолат қилади, деб секин яқинлашди.

 - Ука, мана олинг биттасини.

 - Йўқ, раҳмат. Мен ўзимга нарса олдим, ўзингиз енг, ош бўлсин.

 - Менга иккитасиям етади, олинг.

 - Тушунмадим… (!)

 - Савдогар сиз билан овора бўлиб қолганида, чиқиб кетаётиб яна битта олволдим.

 - …

Камида эллик йиллик умр биттагина инкубатор тухумига уй тухумларига эмас! тенг бўлди!

Кўпчиликни қийноқда қолдирган, кўпчиликни тўғри йўлда ушлаб тура оладиган куч - ВИЖДОН биргина тухумга тенг бўлди!

У ЎЗБЕК эди. У уни шу ёшига қадар камол топтирган, тарбия берган ОТАСИ ҚАТОРИ эди…

Бизникилар У кабиларга МИЛЛАТ  келажагини ишониб топширишаяпти…

Ҳаёт бир марта, аммо ноқулай пайтда берилади, дейишади. Наҳотки ўша ноқулайлик бизни шу қадар тубанлаштирса!

Унда биз талабаларга берилган «талабалик» қандай пайтда берилди экан?!

«Талабалик»даги ноқулайликлар нималарни келтириб чиқаради?

Имтиҳон, «сессия» – ноқулайликларми?

«Имтиҳон - талаба учун  байрам»  деган гапни эшитганмисиз?!

Эшитганингизда ҳам биринчи бўлиб ҳаёлингиздан ўтган гапни биламан:

«Бунақа бемаъни гапни ким айтган экан? Ёки «домла» сўзи  «талаба»га алмашиб қолганмикин?...»

Имтиҳон кунлари қисқа қилиб айтганда «ғалвир сувдан кўтарилади». Ғалвир тешигига сиғмаган, бақувватроқ ёки «бақувватроғи бор»лар бир амаллаб сувдан кўтарилади. Улар ҳеч бўлмаганда сувда қолдирилмайди қолишмайди.

«Қозонда бори чўмичга чиқади» дерсиз. Аммо бу жараёнда чўмич тутган қўлни ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди.

Биз ҳеч кимни таҳлил қилмоқчи эмасмиз.Шунчаки ариқ бошидан қўшилаётган лойқа сувнинг қаердан келаётганини билмоқчимиз, холос.

Имтиҳон давомида ҳеч атрофингиздагилар билан қизиқиб кўрдингизми?

Ҳар ким ўз  дардида, сўраган баҳосини ололмай жиғибийрон, кимнингдир кўмагида «амаллаб» балл тўплайди.  Хуллас буёғи бозор!

 - Баҳо қўяётганида олдиларига бориб шароитни тушунтирдим, бироз ялиндим. Қўйиб бердилар…

Демак ўқишни эмас ялинишни қойиллатиш керак!

 - Дарсларининг ярмидан кўпида ўзлари бўлмаганлар. Ўтган дарсларининг (ҳатто ўтилмаганларида ҳам!)  ҳаммасида бўлганман. Яхши қатнашардим, билмадим мени нима учун бундай баҳоладилар. Эээ, ўқишиниям …

Олдиларига кирганингизда «ул-бул» (пул эмас!) нарса сўраб қўйиб берардилар, ўша «уч»ингизни!

 - Ҳаммаси ўзим кутгандай бўлаётганди, нимагадир фалончи (унинг исмига «домла» сўзини қўшиб ҳам айтмади) менга паст балл қўйиб берибди. Ўзи дарсининг ярмини ўтмасди. Ўтилганларини ҳам қойиллатмасди, дарс мавзусида эмас бошқа нарсалар ҳақида насиҳат ўқиларди. Болаларга қанақа қилиб балл йиғиб бердилар-у менга қанақасига бундай баҳо қўйилди, рости тушунмадим. «Қанақа»лигини кейинроқ тушундим, аммо мен унинг шунчалик арзон туришини билмаган эканман. Олдига кирмаганим, шунчаки уни ўша нархгаям арзимайди деб билганимдан бўлса керак.

Сиз ниманиям билардингиз, ҳарҳолда улар сиздан ниманидир (майлида нимани   бўлсаям!) кўпроқ йиртишган. Ҳеч бўлмаганда уларнинг олдиларига бориб «мен сизни болалар баҳолаган нархдан «юқори» (қўштирноғингизни барибир кўрмайдилар!) баҳолаганим учун олдингизга келишдан уялдим» деб хушомад қилиб қўйинг.

Биз учун кулгили туюлаётган нарсалар эртамизнинг йиғламоқдан бери бўлиб эшитилаётган овозини билдирмаяптими?!

... бир чўпон бўри боласини ҳали кўзлари очилмасидан уйига олиб келди, боқди, катта қилди. Узоқ бир кишиси келиб ундан уйи олдида ётган итнинг зоти ҳақида сўраб, «бу нима?» деди.  «Бўри», дейишди унга...

«Ит» ҳафа бўлди. Чунки у умрида кўрмаган бўлса-да бўри нималигини биларди...

«Бўрининг оғзи қон» деб бежиз айтмайдилар.Унинг еган бўлиш ёки бўлмаслиги ҳеч кимни қизиқтирмайди. Чунки у БЎРИ!

"Низомий номидаги педагогика институтида талабалардан пул олаётган саккиз нафар домлани олиб кетишибди. Иккитаси профессор-ўқитувчи экан..."

Илмий даражаси ким бўлишидан қатъий назар улар УСТОЗ эдилар.

Ўйлаб қоласан киши, УСТОЗлик шунча арзон турадими?

Унда «3»лик талаба ҳам сиздан қимматроққа баҳоланмайдими?

Наҳот адолат, тўғрилик, одамийлик, ВИЖДОН ҳақида талабаларингизга гапира-гапира ўзингизда қолмади!

Ёки БИЗ УЛАРНИ ТИНЧ ҚЎЯМИЗ, ШУНДА УЛАР ҲАМ БИЗНИ ТИНЧ ҚЎЙИШАДИ қабилида иш юритишми бу?!

Бугунимизга қадар тарих хатоларини ВАҚТ деган нарса тўғрилаб келган. Биз ҳам юқоридагиларни унинг ҳукмига топширдик. Хулосани биз чиқармадик, чунки хулоса ҳам ҲУКМ ЭГАСИдан!  Биз фақат улардан ВИЖДОН СЎРАДИК, ХОЛОС!

«Домла, «тахт-пахтингиз» билан қанча турасиз?...»  


Current Location: нима фарқи бор
Current Mood: мана шунақа мана шунақа

Талаба монологи

 

Яхши еб ўсгандим, дўстлар, ёшликдан,

Бу бир ишорадир бир бебошликдан!

Безариб кетардим тамом очликдан

Бир кун қолганида стипендияга!

 

Бир дақиқа асрий ондек кўринар,

Кўзимдан оққан ёш жондек кўринар,

Домла ҳам кўзимга нондек кўринар

Бир кун қолганида стипендияга!

 

Ҳамма недир излар пана-панада,

Тополмас, куч кетар, очқар янада,

Африка ҳавоси ётоқхонада -

Бир кун қолганида стипендияга!

 

Ёстиқ ҳам тош, бошлар ёта қолмайди,

Ҳамма севар кун ҳам ота қолмайди,

Қуёш ҳам ёқимсиз - бота қолмайди

Бир кун қолганида стипендияга!

 

Ошқозон дўриллар, ичак бўкирар,

Қоринни ушласам, бирдан ток урар,

Тушимга дадамнинг чўнтаги кирар

Бир кун қолганида стипендияга!

 

Хонамга кирмангиз, сўлжайиб турар,

Сувараклар йиғлаб кесаклар сўрар,

Ҳатто каламушлар асода юрар

Бир кун қолганида стипендияга!

 

Билингки, ёронлар йиғса – қорин тўқ,

Гўзаллар кўнгилга сиғса – қорин тўқ!

Исмимни сўраманг, барбир эсда йўқ

Бир кун қолганида стипендияга!

 

Сессиялар холвадир, пулларни кўзлар,

Синовлар бизларга ҳеч нарса сўзлар!

Энг катта имтихон аслида, дўстлар

Бир кун қолганида стипендияга!

 

Бу кун шундай даҳшат, орзуни тўсар,

Хаёлда қоғоздан гамбургер ясар,

Олтин даврдан ҳам қолмагай асар

Бир кун қолганида стипендияга!

 

Майли, бойвоччалар кўксини керсин,

Ризқида не бўлса, борини терсин,

Бизга Худо Ўзи қувватлар берсин

Бир кун қолганида стипендияга!

 

Ўзимиззи шоирлардан




Current Location: шу атрофда
Current Mood: лекин яхшироман лекин яхшироман

ЧИҚИНДИ ЎЙЛАР...

   Мен бугунимга қадар фақат ўзим тўғри деб билган нарсаларимни қилдим. Менинг ниманидир қилишимни хоҳлайсанми, мени ўша нарсанинг тўғрилигига ишонтир.

* * *

Бировга чоҳ қазима, керак бўлса ўзи қазиб олсин.

* * *

Осилсанг баланд дорга осил, ўлганингни ҳамма кўрсин.

* * *

Ташна одамга денгиз ҳақидаги чўпчакдан бир томчи сув афзал.

* * *

Бизни шу Ватан тарбиялади. Уни сев ва ардоқла. Унга садоқат билан хизмат қил... дейишди...

Кўрдикки, вақтини топиб уни сотдилар. Унинг юзига тупурдилар. Олдин юзига кейин юрагига... аммо, бизга бошқа нарсаларни деганди...   

Дейишгандики, тупроғининг ҳар қаричи муқаддас...

Аммо унида оёқлари билан топтаганларини кўрдик...

* * *

  Улар “Аҳмад”, “Араб”, “Маҳмуд” номларида қадоқланган чойларни ишлаб чиқдилар. Қадоқдаги чойларнинг тугаши, ушбу номдаги чой қутиларининг ахлатхоналарга ташланиши билан давом этди.

Холбуки, бу номлар мусулмон миллатида ўз қадр-қиммати жиҳатидан анча юқори саналарди...

* * *

“Биз маймундан тарқалганмиз...!”

Одамлар ҳайрон: “Наҳотки, бизнинг аждодларимиз шунчалик бадбашара бўлишган! Наҳотки уларнинг қони бизнинг томирларимизда оқаяпти...?! ”

Маймунлар дарғазаб: “Наҳотки бизнинг авлод шу қадар қонхўрлашиб  кетди. Бизнинг қорнимиз биргина банан билан тўйганида, улар бугун арзимаган (!) металл ва қоғоз уюмлари учун ўз оға-иниларини қон йиғлатдилар...

 Алдадилар, хиёнат қилдилар...

Агар бугунги маймунларда ҳам чинакам аждодларидаги сингари “ақлий қобилият” бўлганидами эди...

Улар “биз”ни сўзсиз “оқ” қилган бўлишарди!

* * *

Дарвинча таълимот:

“Дарахтларни кесманг, уларда аждодларимиз яшашган.”

* * *

Дарвиннинг айтишича, меҳнат маймунни одамга айлантирган. Аммо бечора чумоли...

* * *

Одамнинг келиб чиқиши ибтидоий даврдаги “маймун ота”ларга бориб тақалади... дейишди...

“Биз маймундан тарқалганмиз...!”

Атеистик ғояларни сингдиришга жон-жаҳди билан курашиш оқибатида маймунлар билан қон-қариндошлик ришталари “тикланди” .

Бир УСТОЗим аждодлари ҳақида фахрланиб: “Маймуннинг секин-аста ақли ривожланиб, бугунги кўринишга кела бошлаган. Дарахтларга суяниб туриш, ундаги нарсаларга, тепага интилишлари натижасида қаддини ростлаб олган...” деди.

Нимагадир бугунги маймунлар одам кўринишига келмаяптилар. Бу уларнинг ялқов ва ишёқмасликларидандир балки...

Илк одам кўринишидаги маҳлуқ Одам Ато ҳисобланса, у жаннатдан қувилаётганда ҳам инсон фитратида учрайдиган барча ҳислатлар билан ҳислатланган эди...

Унда “маймунлар даври” қачонга тўғри келади?!

БИЗ ОДАМ АТО ВА МОМО ҲАВО ФАРЗАНДЛАРИМИЗ!

“Сиз маймундан тарқалганмисиз...?”



Current Location: Наврўз радиоси
Current Mood: яхшиман яхшиман
Current Music: Радиода қанақадир ашула қўйилган
  Viewing 0 - 11  

Advertisement